3 Ноябр 2022 йил
445
Қўқон шаҳрида талончи жавобгарликка тортилди
Қўқон шаҳар.2022 йилнинг 30 октябрь куни Х.И Фурқат кўчасида жойлашган метан газ қўйиш шахобчаси ёнида Ж.Ж.нинг ёнида бўлган 80.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ талончилик йўли билан талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати