30 Июн 2023 йил 215

Қўқон шаҳрида сотувчини 11.000.000 сўм пули солинган сумкасини ўғирлаган аёл аниқланди

Қўқон шаҳар. Х.У исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 29 май куни номаълум шахс Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо комплексига келиб шу ерда қандолат маҳсулотлари сотувчиси Х.У.ни раста остида қаровсиз қолган 11.000.000 сўм пули солинган сумкасини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Б.М исмли аёл содир содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech