Қўқон шаҳрида савдо дўконидан пул ўғирлатган аёл ИИБга мурожаат қилди
Қўқон шаҳар. Ю.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 27 апрель кунидан 28 апрель кунига ўтар кечаси номаълум шахс Моворауннахр кўчасида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, дўкон ичида бўлган 2.000 АҚШ доллари ва 3.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Б.Б содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланишган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати