19 Август 2022 йил 440

Қўқон шаҳрида савдо дўконида қаровсиз кассадан 4.200.000 сўм пулларни ўғирлаган шахс ушланди

Қўқон шаҳар.Фуқаро Б.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 12 август куни номаълум шахс Фаробий кўчасида жойлашган савдо комплекси ҳудудида савдо дўконида савдо билан банд бўлган вақтда кассасида бўлган 4.200.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Н.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech