25 Апрел 2023 йил 326

Қўқон шаҳрида савдо дўкон кассасидан пул ўғирлаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар. Фуқаро М.Н ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 11 апрель куни номаълум шахс Сунбула маҳалла ҳудудида жойлашган бозордаги савдо дўконига харидор сифатида кириб, савдо ишлари билан чалғиганидан фойдаланиб, савдо ғазнасида бўлган 2.200.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ф.Н исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech