Қўқон шаҳрида сариқ металдан ясалган тақинчоқни тилла деб алдаб сотган аёл фош бўлди
Қўқон шаҳри. 2021 йилнинг 28 декабрь куни Шохидон кўчасида яшовчи Н.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 16 ноябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига келиб уни ишончига кириб, тилла-тақинчоқларни сотишини айтиб, ундан жами 4.100.000 сўм олиб тилла деб сариқ металдан ясалган тақинчоқларни бериб, алдаб пулларни қўлга киритганлигини билдирган .
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.З исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати