Қўқон шаҳрида “Samsung A-23” русумли телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳар. Фуқаро А.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 01 май куни номаълум шахс телефон савдо дўконига харидор сифатида кириб, ундан нархи 2.500.000 сўмлик “Samsung A-23” русумли телефон аппаратини гўёки сотиб олиш мақсадида уни дўкон ташқарисида кутиб турган онасига кўрсатиб келишини айтиб, алдаб, ишончига кириб, телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати