Қўқон шаҳрида қаровсиз қолдирилган телефон аппаратини ўғирлаган шахс фош бўлди
Қўқон шаҳар. Х.Р ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 09 октябрь куни номаълум шахс шаҳарда жойлашган савдо комплексидаги савдо растаси устида қаровсиз қолдирилган Х.Р.нинг нархи 2.500.000 сўмлик “Red Mi NOT-10” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган М.Б содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати