9 Ноябр 2021 йил 363

Қўқон шаҳрида қаровсиз қолдирилган сумкадан пулларни ўғирлаган аёл фош бўлди

Қўқон шаҳри. 21 сентябрь куни Бувайда туманида яшовчи Р.Р. исмли аёл ИИБ га мурожаат қилиб, унда номаълум шахс савдо мажмуасида раста устида қаровсиз қолдирган аёллар сумкасида бўлган 500.000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ходиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.У. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech