15 Январ 2022 йил 448

Қўқон шаҳрида қаровсиз қолдирилган ичида 15.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқлар бўлган сумкани ўғирлаган аёл фош бўлди

Қўқон шаҳри. 06 январь куни Ю.С ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Шохрухобод кўчасида жойлашган савдо мажмуасида жойлашган ошхонада стол устида қаровсиз қолдирган аёллар сумкаси ва ичида бўлган нархи 15.000.000 сўмлик тилла- тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ю.А исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech