6 Апрел 2023 йил 385

Қўқон шаҳрида қаровсиз қолдирилган ичида телефон ва бошқа буюмлар бўлган курткани ўғирлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар. 2023 йилнинг 26 январь куни фуқаро М.О ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни Бодомзор кўчасида жойлашган масжидининг тахоратхонасига кириб, кийим илиш учун мўлжалланган жойга эгнидаги қора рангли курткасини илиб қўйиб, ўзи эса ичкари хонага тахорат олиш учун кириб кетган вақтда, номаълум шахс фуқаро М.О.нинг курткасини чўнтагида бўлган нархи 2.000.000 сўмлик «RedMi 10-Pro» русумли уяли телефон аппаратини, 2 дона «Агробанк» пластик карточкасини ва 1 дона автомашина пулти билан курткасини яширин равишда ўғирлаб олиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Р.Д содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech