Қўқон шаҳрида пулларни алдов йўли билан қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди
Қўқон шаҳар. Фуқаро Н.У ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 24 декабрь куни номаълум шахс ишончига кириб, телеграм ижтимоий тармоғидаги канал орқали “Webmoney” электрон кошелогига 1400 АҚШ долларлик электрон пул тушириб беришлигини айтиб, уни тегишли банк орқали пластик карточкасига 800 АҚШ доллари ва 6.300.000 сўм пулларни ўтказганидан сўнг, электрон пулларни унинг ҳисобига тушириб бермасдан, фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати