Қўқон шаҳрида пулларини ўғирлатган аёл ИИБга мурожаат қилди
Қўқон шаҳар. Фуқаро И.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 06 ноябрь куни номаълум шахс Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо комплекси ҳудудида жойлашган ошхонадаги стол устида қаровсиз қолган аёллар сумкасида бўлган 3.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Р.С. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати