Қўқон шаҳрида пулларини майда купюрадаги пулларга айрибошламоқчи бўлган фуқаро алданиб ИИБга мурожаат қилди
31 октябрь куни Х.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 15 октябрь куни номаълум шахс Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо бозорида ишончига кириб, 5.500.000 сўм пулларни майда купюрадаги пулларга айрибошлаб беришга келишиб, берган ваъдасини бажармасдан 2.000.000 пулларни 5.500.000 сўм эканлигини айтиб бериб, алдов йўли билан қўлга киритган 3.500.000 сўм пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.А. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати