Қўқон шаҳрида пулларини айрибошламоқчи бўлган аёл фирибгарга дуч келди
Қўқон шаҳар.Ж.Д исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 17 сентябрь куни номаълум шахс ишончига кириб, 100 АҚШ долларини 1.100.000 сўмга айрибошлаб беришлигини айтиб, келишилган пулдан сездирмасдан 350.000 сўм кам бериб, алдов йўли билан 100 АҚШ долларини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ғ.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати