12 Октябр 2022 йил
513
Қўқон шаҳрида пулларини айирбошламоқчи бўлган аёл пулларига алданди
Қўқон шаҳар.2022 йилнинг 22 сентябрь куни А.Исмоилов кўчасида яшовчи М.Ф Фаробий кўчасида жойлашган савдо комплексида С.М исмли аёлнинг 100 АҚШ доллари пулларини айирбошлаб беришини айтиб, 1.100.000 сўм пуллардан 400.000 сўмини олиб қолиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати