15 Октябр 2021 йил 403

Қўқон шаҳрида пул ва уяли телефон аппарати солинган сумкани ўғирлаган аёл қўлга тушди

Қўқон шахри. 26 апрел куни Р.Х исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 26 апрель куни номаълум шахс  савдо комплексидаги савдо растаси устида қаровсиз қолдирилган ўзига тегишли 20.000.000 сўм пуллари ва 1.000.000 сўмлик “Samsung J 2” русумли уяли телефон аппарати солинган сумкасини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.М исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech