4 Феврал 2023 йил 418

Қўқон шаҳрида пул айри бошламоқчи бўлган аёл фирибгарга дуч келди

Қўқон шаҳар. А.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 20 декабрь куни номаълум шахс Навбаҳор кўчасида 5.000 рубл пулини айри бошлаётган вақтида 300.000 сўм пулларини ўзида олиб қолиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech