Пластик картадан алдов йўли билан пул ечиб олган шахс қўлга олинди
Қўқон шаҳар. Х.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 14 апрель куни номаълум шахс телегерамм ижтимоий тармоғи орқали, Х.О ишончига кириб, тегишли банк томонидан берилган пластик картасининг хос рақамини қўлга киритиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 1.000.000 сўм пулларини алдов йўли билан ечиб олганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳарактлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати