Қўқон шаҳрида пластик карта ҳисобига алдов йўли билан 10.000.000 сўм пулларни ўтказиб олган шахс қўлга олинди
Қўқон шаҳри. 2021 йил 2 декабрь куни Р.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 04 октябрь куни номаълум шахс телеграм ижтимоий тармоғи оқали ишончига кириб, интернет ўйини кодини ташлаб бериши айтиб, пластик картасига жами 10.000.000 сўм пулларни ўтказиб олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан пулларни қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Ш содир этганлиги аниқланиб, просессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати