Қўқон шаҳрида озиқ-овқат савдо дўконидан пул ва уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳри. 31 октябрь куни фуқаро Х.А ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс А.Навоий кўчасида жойлашган озиқ-овқат савдо дўконига дераза ойнасини синдириш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, 5.500.000 сўм пуллари ва нархи 500.000 сўмлик “РедМИ 4” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.О содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати