19 Июл 2023 йил 441

Қўқон шаҳрида ўзини шубхали тутган вояга етмаган шахснинг ёнидан гиёҳвандлик моддасини аниқланди

Қўқон шаҳар. 2023 йилнинг 30 июнь куни шаҳар ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Чархий кўчасида ўзини шубхали тарзда тутган вояга етмаган Ф.З.ни ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “Гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech