1 Июл 2023 йил 579

Қўқон шаҳрида ўқув марказига ўғирликка тушган вояга етмаган шахслар аниқланди

Қўқон шаҳар. Қ.Ш ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 24 июнь кунидан 25 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Қўқон шаҳрида жойлашган ўқув маркази биносига ғайриқонуний равишда қириб, бинода бўлган жами нархи 14.500.000 сўмлик 3 дона нархи 11.000.000 сўмлик “Lenovo” русумли ноутбуклар, нархи 3.300.000 сўмлик “Аrtel” русумли телевизор, нархи 200.000 сўмлик 1 дона дрель ускунасини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган О.С., Қ.С ва Ў.С.лар содир содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech