3 Декабр 2022 йил 403

Қўқон шаҳрида “опий” гиёҳвандлик моддаси сотган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар.2022 йилнинг 25 ноябрь куни Фарғона вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, М.Р Янгичорсу кўчасида жойлашган хусусий клиникаси олдида “Опий” гиёҳвандлик воситасини 230.000 сўмга сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шах,ар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech