Қўқон шаҳрида она ва қизлари оғу сотаётганида қўлга тушди
Қўқон шаҳар.2022 йилнинг19 март куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ, Иккинчи минтақавий худуд ЖҚБ, ТВБСО ҳамда Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир давомида, Боғи Баннон кўчасида яшовчи Я.З. исмли аёл ва ушбу хонадонда яшовчи қизлари Ў.Н ва З.Я “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 15 та 5 литр хажмдаги ёғ эвазига сотган вақтда холислар иштирокида далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати