22 Декабр 2021 йил 1152

Қўқон шаҳрида “оғуфуруш” қўлга олинди

Қўқон шаҳри. 21 декабрь куни ВИИБ ТЭҚКБ ва шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Махрам 1-тор кўчасида яшовчи Х.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, келгусида сотиш мақсадида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech