29 Ноябр 2022 йил 655

Қўқон шаҳрида “оғуфуруш қўлга тушди

Қўқон шаҳар.2022 йилнинг 23 ноябрь куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, С.Р А.Т.Ҳўқандий мавзесида жойлашган тиббиёт бирлашмаси орқа томонида гашиш гиёҳвандлик воситасини 200.000 сўмга сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech