Қўқон шаҳрида “оғуфуруш”лар қўлга олинди
Қўқон шаҳар. 2022 йилнинг 17 декабрь куни Қўқон шаҳар ИИБ ТҚХ ТҚКБ ҳодимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Қ.М ва Ж.М.лар бир гуруҳ бўлган ҳолда Навбаҳор кўчасида жами 450.000 сўм пуллар эвазига бир дона кассетада бўлган жами 14 дона “Регапен 300 мг” ва 1 дона кассетада бўлган 10 дона “Трамадол Ланнахер 50 мг” ёзувли гиёҳвандлик дори воситасини сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, махсус харидордан гиёҳвандлик дори воситалари ашёвий далил тариқасида олиниб, Қ.М.нинг яшаш хонадони ётоқхонаси кўздан кечирилганда 5 дона “Трамадол Ланнахер 50 мг” дори воситаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, Қ.М ва Ж.М.лар процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати