Қўқон шаҳрида “оғуфурушлар” қўлга тушди
Қўқон шаҳар. 27 март куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Авғонбоғ кўчасида А.О ва Д.Э ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, қонунга хилоф равишда 1.000.000 эвазига 3,20 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини сотаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати