Қўқон шаҳрида оғуфуруш қўлга олинди
Қўқон шаҳар. 2023 йилнинг 14 март куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қ.П Зарбдор кўчасида 200.000 сўм эвазига “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-модда 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланди.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати