29 Апрел 2023 йил 395

Қўқон шаҳрида “оғу” ни пуллаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар. 2023 йилнинг 24 апрель куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ф.Айний кўчасида яшовчи, И.Д яшаш хонадони олдида 460.000 сўм эвазига “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech