5 Май 2022 йил 475

Қўқон шаҳрида ўғирликка қўл урган аёл қўлга тушди

Қўқон шаҳар.17 апрель куни Қ.Ў исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо мажмуасида раста устида қаровсиз қолдирган нархи 2.500.000 сўмлик “РедМи” русумли уяли телефонини ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.Н исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech