26 Апрел 2022 йил 404

Қўқон шаҳрида ўғирликка қўл урган аёл аниқланди

Қўқон шаҳар. Янги-боғ МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Н.Д исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 18 апрель кунидан 19 апрель кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб ётоқхонасида бўлган сандиқ ичидан жами нархи 15.000.000 сўмлик 2 дона тилла сирғаси, 2 дона тилла узуги ва 1 дона тилла занжирини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Э.Н исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech