Қўқон шаҳрида ўғирлик жиноятини содир қилган шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳри. 30 июнь куни П.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда 26 июнь куни номаълум шахс Фурқат кўчасида жойлашган деҳқон бозорида стол устида қаровсиз қолдирган нархи 1.200.000 сўмлик “Samsung J 2” русумли телефон аппаратини ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.В содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати