Қўқон шаҳрида “Матиз” русумли автомашинасидаги йўловчи “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланди
Қўқон шаҳри. 03 сентябрь куни шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Туркистон кўчасида йўл четида турган ҳайдовчи М.Ш бошқарувида бўлган “Матиз” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашинада йўловчи сифатида ўтирган А.А “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати