11 Октябр 2021 йил 454

Қўқон шаҳрида “Matiz” русумли автомашина ҳайдовчиси ёнида “гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаганлиги аниқланди

Қўқон шаҳри. 07 октябрь куни вилоят ИИБ ППХ ЖТСБ 2-батальон ходимлари томонидан хизмат олиб бориш давомида, Ҳўқандий мавзесида жойлашган кўп қаватли уйни олдида тўхтаб турган “Matiz” русумли автомашина ҳайдовчиси А.Ж.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech