15 Ноябр 2022 йил 479

Қўқон шаҳрида “марихуана” сақлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар.2022 йилнинг 14 октябрь куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Шалдирамоқ кўчасида яшовчи И.У.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ошхонасидан “Марихуана” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддаларни сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech