16 Май 2023 йил 362

Қўқон шаҳрида “MAN” русумли юк машинасидан 5.000.000 сўмлик “дизел” ёқилғисини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар. Тошлоқ кўчасида яшовчи О.Ж ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 14 ноябрь кунидан 15 ноябрь кунига ўтар кечаси, номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирилган “MAN” русумли юк машинаси ёқилғи қуйиш бакини ичида бўлган жами 5.000.000 сўмлик “дизел” ёқилғисини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.Н содир этганлиги маълум қилинган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech