16 Июн 2023 йил 372

Қўқон шаҳрида “Lasetti” русумли автомашинаси салонидан пул ўғирлаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар. Фуқаро М.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 30 май куни номаълум шахс Махам кўчасида жойлашган кўп қаватли уй олдида қаровсиз қолдирилган “Lasetti” русумли автомашинаси салонидан 16.500.000 сўм миқдоридаги пулларидан 2.200.000 сўмини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган З.Ф содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech