11 Апрел 2023 йил 365

Қўқон шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган аёллар ушланди

Қўқон шаҳар.2023 йил 06 март куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, А.Навоий мавзесида яшовчи Х.М ва З.К исмли аёллар 2 дона флакондаги “Тропикамид 10 мл” ва 6 дона “Регапен 300 мг” кучли таъсир қилувчи дори воситасини 350.000 сўм пуллар эвазига сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро Х.М ўзининг яшаш хонадонида 250 дона флаконда “Тропикамид 10 мл” ва 41 дона касетада жами 572 дона “Регапен 300 мг” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаб келаётганлиги, К.З ўзининг ёнида 17 дона елим идишдаги “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳамда 125-дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасига ўхшаш дори воситаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech