24 Август 2021 йил
618
Қўқон шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйлардан имтиёзли кредит асосида хонадон сотиб олмоқчи бўлган шахс пулларига чув тушди
Қўқон шаҳри. 2020 йилнинг октябрь ойида Ш.К Х.Қ.нинг ишончига кириб, янги қурилаётган Туркистон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйдан имтиёзли кредит асосида хонадон сотиб олиб беришини айтиб, 9.600 АҚШ доллар пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати