Қўқон шаҳрида киссавурга жиноят иши қўзғатилди
Қўқон шаҳар. М.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 16 декабрь куни номаълум шахс шаҳарда жойлашган савдо комплексига харид учун келган вақтда эгнидаги кийимининг чўнтагида бўлган нархи 2.000.000 сўмлик “RED MI 9A” русумли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати