27 Май 2022 йил 406

Қўқон шаҳрида киссавур аёл қўлга олинди

Қўқон шаҳри.14 май куни Ж.А исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс, Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо комплексида сумкаси ичида бўлган 1.700.000 сўм пулларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.И исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech