Қўқон шаҳрида киссавурлик аёл аниқланди
Қўқон шаҳар. Ф.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 05 ноябрь куни номаълум шахс Фаробий кўчасида жойлашган савдо бозорига ҳарид учун келган вақтида кўлидаги сумкасининг ичида бўлган 950.000 сўм пулларни киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни С.М исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олмиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати