26 Май 2022 йил 401

Қўқон шаҳрида жойлашган савдо комплексида уяли телефонини ўғирлатган аёл ИИБга мурожаат қилди

Қўқон шаҳар.Х.Г исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 15 май куни номаълум шахс, Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо комплексига харид учун келган вақтида аёллар сумкасидан нархи 2.000.000 сўмлик “SAMSUNG А8” русумли уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.З исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech