Қўқон шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида кундузги ва тунги профилактик тадбирлар олиб борилмоқда
Жиноят ва ҳуқуқбузарликлар салмоғининг ортиши, ҳудуддаги креминоген вазият барқарорлигини издан чиқариб жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатади.
ИИВ нинг тегишли топшириғига асосан вазирлик, ички ишлар бошқармаси ҳамда Миллий гвардия раҳбарияти бошчилигида шаҳарда ишчи гуруҳ ташкил қилинди. Эндиликда ишчи гуруҳи томонидан Қўқон шаҳри ҳудудида кундузги ва тунги профилактик тадбирлари мунтазам ташкил этилади.
Кеча ташкил қилинган ана шундай тунги йўриқнома жараёнида раҳбарият томонидан ИИО ҳамда Миллий гвардия ходимларига мазкур тадбирлар мазмун-моҳияти ва мақсади ҳақида тушунчалар берилиб, олдинда турган вазифалар етказилиб, хизматга чиқарилди.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, мазкур тезкор профилактик тадбирлар Қўқон шаҳрида туну кун ташкил этилади. Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда креминоген вазиятни ижобий томонга ўзгартириш бўйича лозим бўлган чора-тадбирлар амалга ошириб борилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати