Қўқон шаҳрида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган тезкор-профиктик тадбирлар давом этмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Ички ишлар вазирлигининг тегишли топшириғи ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг фармойиши билан махсус ишчи гуруҳи тузилиб, Қўқон шаҳрида жиноят ва ҳуқуқбузарликларининг барвақт олини олиш, криминоген вазият барқарорлигини таъминлашга қаратилган кундузги ва тунги рейд тадбирлари мунтазам ташкил этилмоқда.
Вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан мувофиқлаштириб борилаётган тадбирлар таъсирчанлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида аниқ йўналишлар белгилаб олинган.
Жумладан, тадбирлар доирасида ЙПХ ходимлари томонидан шаҳар ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳайдовчилик маданиятини тарғиб қилиш мақсадида мунтазам рейдлар ташкил этиляпти.
Кеча амалга оширилган тадбирлар давомида 200 та қўпол қоидабузарликлар, 1 та маст ҳолатда транспорт воситаси бошқариш, 22 та светофор ва чорраҳадан ўтиш қоидасини бузиш, 28 та одам ташиш қоидасини бузиш, 89 та транспортни ҳужжатсиз бошқариш, 3 та ойналар тусини русхатсиз ўзгартириш, 9 та давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечиб олиш, 91 та бошқа қоида бузарликлар аниқланиб, 134 та автотранспорт воситаси вақтинчалик жарима майдонига олиб кирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.