14 Май 2022 йил 507

Қўқон шаҳрида жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда ноўрин хатти-ҳаракат содир қилган шахс маъмурий жавобгарликка тортилди

Қўқон шаҳри. Жорий йилнинг 14 май куни вилоят ИИБнинг “102” қисқа рақамига келиб тушган хабарга кўра шу куни соат 15:20 ларда 1966 йилда туғилган фуқаро Г.О спиртли ичимлик таъсирида маст ва яланғоч ҳолда Янги Чорсу кўчасида юрганлиги аниқланиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан наркалогия диспансерига жойлаштирилган.

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech