10 Июн 2022 йил 644

Қўқон шаҳрида интернет ижтимоий тармоғи орқали чув тушган аёл ИИБга мурожаат қилди

Қўқон шаҳар.Ю.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 12 апрель куни номаълум шахс унинг ишончига кириб, “OLX” интернет ижтимоий тармоғи орқали сотувга қўйган маҳсулотини сотиб олишлигини ва пулларини пластик картасига ўтказишлигини айтиб, тегишли банк томонидан берилган пластик картасини махфий кодини қўлга киритиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 2 651 654 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни У.А содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech