24 Май 2023 йил 500

Қўқон шаҳрида интернет ижтимоий тармоқ орқали фуқаро фирибгарга алданди

Қўқон шаҳар. Я.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 15 апрель куни номаълум шахс телеграм канали орқали, ишончига кириб унга “Open Budget” лойиҳаси учун овоз тўплаб беришлигини айтиб тегишли банк томонидан берилган пластик картаси хос рақамини қўлга киритиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 2.820.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.М исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech